Иқтисодиёт | 13:05 / 05.09.2024
1331
1 дақиқада ўқилади
Хитой Наманганда мисни қайта ишлаш заводини қуриши мумкин
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Хитойнинг Boi Yi da компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Инвесторлар Наманганда мисни қайта ишлаш заводи қуриш бўйича лойиҳа таклифи билан келган.
Хитой компанияси раҳбари ушбу лойиҳа икки босқичда амалга оширилишини, биринчи босқичда лойиҳа қиймати 40 млн доллар атрофида бўлишини, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тўлиқ экспорт қилинишини билдирди.
Учрашувда Наманган ҳокими бу борада вилоятдаги мавжуд имкониятлар ҳақида маълумот бериб, лойиҳани амалга ошириш учун шароит яратиб берилишини таъкидлади.
Мавзуга оид
21:07 / 20.09.2024
Осиёда НАТОнинг ўхшаши ташкил этилиши мумкин
22:28 / 19.09.2024
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари Хитой билан урушга тайёргарлик режасини эълон қилди
21:34 / 16.09.2024
Tencent интернет гиганти асосчиси Хитойнинг энг бадавлат инсонига айланди
00:18 / 15.09.2024