Дунёнинг энг совриндор футболчиси маълум бўлди
Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби ҳимоячиси Дани Алвес футбол тарихидаги энг совриндор футболчига айланди. Бу ҳақда MisterChip статистик твиттер аккаунти хабар тарқатди.
31 март куни Алвес парижликлар билан бирга Франция лига кубогида зафар қучди. Финалда пойтахт жамоаси «Монако»дан 3:0 ҳисобида устун келди. Бу эса Алвеснинг профессионал футболчи сифатида расмий 36-соврини бўлди. Натижада у 35тадан соврин ютган британиялик Кенни Далглиш ва Райан Гиггзни ортда қолдирди.
Бразилиялик футболчи «ПСЖ» сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Бунгача у «Ювентус» ва «Барселона» жамоаларида тўп сурган, айниқса Каталонияда у кўплаб совринларни қўлга киритган. Алвес олти карра Испания чемпиони, карра Испания Кубоги ва Суперкубоги соҳиби саналади. Бундан ташқари уч карра Европа чемпионлар лигаси, УЕФА суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб чиққан.
34 ёшли футболчи Бразилия терма жамоаси билан Америка Кубогида ва икки марта Конфедерациялар кубогида зафар қучган.
Мавзуга оид
13:34 / 11.11.2024
«Барса» ўйинида можароли қарор, Шомуродов яна мураббийсиз қолди. Кун ўйинлари
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
14:31 / 02.11.2024