Жаҳон | 18:33 / 06.04.2018
23903
1 дақиқада ўқилади

Скрипалнинг аҳволи яхшиланди

Фото: Depositphotos

Солсберида заҳарланган ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг аҳволи тезда яхшиланмоқда, деб хабар берди «Би-би-си».

Шифокорларнинг хабар беришича, Скрипаль даволашларига яхши реакция бермоқда ва унинг аҳволи «тез яхшиланмоқда», у энди «ўта оғир ҳолатда» эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг қизи Юлия Буюк Британия полицияси томонидан эълон қилинган баёнотида ўз ҳолати ҳақида айтиб ўтганди. 

«Мен бир ҳафта муқаддам ўзимга келдим ва кун сайин кучим тикланаётганини хабар қилишдан хурсандман. Мен ўзимга билдирилган қизиқиш ва кўплаб эзгу тилаклар учун миннатдорман», - дейилади Юлия Скрипалнинг баёнотида.

Мавзуга оид