АПЛ. «Манчестер Юнайтед» суперкамбэк билан «Сити» чемпионлигини кечиктирди
Англия Премьер-Лигаси 33-турида Манчестер дербиси ўтказилди.
«Манчестер Сити» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди. Агар «шаҳарликлар» ўйинда ғалаба қозонганида, муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирган бўлишарди.
Биринчи бўлимда «Сити» Компани ва Гюндоган голлари эвазига иккита тўп фарқи билан ҳисобда олдинга ўтиб олди. Иккинчи бўлимда «МЮ» вазиятни бутунлай ўзгартириб юборди. Олдинига 2 дақиқа ичида Погба ҳисобни тенглаштирди. Смоллинг эса карахт аҳволда қолган мезбонлар дарвозасига 3-голни йўллади.
Натижада, «Сити» чемпионлиги бошқа ўйинга қолди.
АПЛ, 33-тур
Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед 2:3
7 апрель, «Этихад Стэдиум»
Голлар: 1:0 – 25 Компани, 2:0 – 30 Гюндоган, 2:1 – 53 Погба, 2:2 – 55 Погба, 2:3 – 69 Смоллинг.
Манчестер Сити – Эдерсон, Отаменди, Компани, Данило, Стерлинг, Гюндоган (Агуэро, 76), Бернарду Силва (Габриэл Жезус, 72), Сильва (де Брюйне, 72), Сане, Фернандиньо, Делф.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи, Смоллинг, Валенсия, Янг, Погба, Матич, Лингард (Мактомини, 85), Эррера, Санчес (Рэшфорд, 82), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Эррера (37), Лукаку (45), Стерлинг (63), Фернандиньо (79), Агуэро (79), Погба (81).
Мавзуга оид
12:56
«Реал»да яна бир жароҳат, «МЮ»да омадсизлик. Кун ўйинлари
12:28 / 19.09.2024
«Сити» гол уролмади, «ПСЖ»га кулгили гол ёрдам берди. ЕЧЛда кун ўйинлари
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
14:06 / 08.09.2024