Дунёдаги илк сунъий йўлдошли смартфон — Thuraya X5-Touch
Thuraya Telecommunications Company араб оператори мутлақо янги смартфон тури — сунъий йўлдошли Thuraya X5-Touch ишлаб чиқилгани ҳақида эълон қилди. Бу смартфон дунё бўйлаб кўп саёҳат қилувчи ва SIM-карталарни мунтазам ўзгартиришига тўғри келувчи ёки ёнида бир неча мобил қурилма олиб юрадиган кишилар учун ишлаб чиқилган. Янги қурилма мобил тармоқ қамрови бўлмаган ерларда алоқа хизматларидан фойдаланиш имконини беради.
Android-смартфон 2G, 3G ва 4G тармоқлари учун икки SIM-картага мўлжалланган. Уяли алоқа йўқлигида эса сунъий йўлдош алоқасини ёқиш таклиф этилади. Thuraya X5-Touch шунингдек бир вақтнинг ўзида икки режимда ишлай олади.
Сунъий йўлдошли смартфон 5,2 дюйм Full HD дисплей билан ишлаб чиқарилади. X5-Touch қурилмаси Bluetooth, Wi-Fi, NFC-модуль, GPS/ГЛОНАСС/BeiDou сунъий йўлдош навигация тизимлари приёмниги, SOS тугмаси ва Android 7.0 Nougat операцион тизими билан таъминланади. Ҳатто суратга олишни яхши кўрадиганлар учун олд ва орқа камералар ҳам бор.
Смартфон мураккаб синовлар учун тайёрланган: дисплейда Corning Gorilla Glass чидамли шишаси, сув ва чанг ўтказмайдиган корпус (IP67 стандарти), мустаҳкамлиги ва ишончлилиги бўйича MIL 810 G/F ҳарбий талабларга жавоб беради. Компания смартфоннинг яхши аккумулятор билан жиҳозлангани ҳақида маълум қилади, бироқ унинг сиғими ошкор қилинмади. Қолган тафсилотлар, жумладан смартфоннинг тақдимот санаси ва нархи ҳозирча сир тутилмоқда.
Мавзуга оид
00:49 / 15.09.2024
Эрон Chamran-1 сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли чиқарди
12:24 / 06.09.2024
Смартфонлар мия саратонига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлар асоссиз деб топилди
00:32 / 18.08.2024
Британия биринчи ҳарбий сунъий йўлдошини орбитага учирди
09:12 / 10.08.2024