Сайёҳ Facebook'даги ҳақоратомуз карикатураси учун 3 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
БААга ташриф буюрган Ҳиндистон фуқароси Facebook ижтимоий саҳифасидаги Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг ҳақоратомуз карикатуралари учун уч ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Карикатура 2017 йилнинг сентябрида 34 ёшли ҳиндистонлик томонидан жойланган. Facebook'даги пост ҳақида полицияга эркакнинг ҳамкасби хабар қилган.
Декабрь ойида Дубайдаги биринчи суд инстанцияси Ҳиндистон фуқаросини ислом дини ва Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)ни ҳақорат қилгани учун 1,4 минг доллар миқдоридаги жаримага тортган эди.
Судланувчи ҳукмни апеляцияга берди, бироқ суд унинг арзини қониқтирмади ва уни худди шу миқдордаги жарима ва 3 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Жазо ўталганидан сўнг эркак Ҳиндистонга депортация қилинади.
Мавзуга оид
10:50 / 23.09.2024
БАА Ўзбекистонда ДХШ лойиҳаларида иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда
11:24 / 29.08.2024
ОАВ: БАА банклари Хитой электроникаси учун Россиядан тўловларни блокламоқда
12:06 / 06.08.2024
БАА ва Франция етакчилари Яқин Шарқдаги кескинликни муҳокама қилди
16:05 / 03.08.2024