Telegram юристлари баёнот берди
Telegram адвокатлари жамоаси ФХХ ва Роскомнадзор билан келишмовчиликда мессенжер яратувчи Павел Дуров томонидан қўйилган минимал вазифани бажарди. Бу ҳақда душанба куни, Россияда сервис блоклана бошланганидан сўнг, Telegram манфаатларини ҳимоя қилувчи вакиллардан бири Павел Чиков айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Дуров, 2017 йилнинг октябрида мессенжер манфаатларини ҳимоя қилиш ишини ҳуқуқшуносларга топшириб, минимал вазифани қўйган – блоклаш ҳақидаги қарорни ҳеч бўлмаса 2017 йил охиригача кечиктириш.
«Нима бўлган тақдирда ҳам, блоклаш олти ойга кечиктирилди, ФХХнинг биринчи сўрови юборилганига эса тўққиз ой ўтди. ОАВда вазият ҳақида ўн минглаб хабарлар пайдо бўлди. Хусусий ёзишмалар дахлсизлиги масаласи кун тартибига кирди, - дея ёзган Чиков ўзининг Telegram-каналида. - Ишимизнинг дастлабки босқичи якунланди деб ҳисоблаймиз, бироқ олдимизда ҳали кўплаб муҳим қадамлар турибди; ҳеч ким ривожланишни тўхтата олмайди».
Адвокатнинг қўшимча қилишича, ҳозирги пайтда Таганский судининг блоклаш ҳақидаги қарорига қарши шикоят тайёрланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram’ни Россияда блоклай бошлашгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:03 / 03.11.2024
Telegram мини-иловалар учун янги функцияларни жорий қилади
19:23 / 02.11.2024
Белгия Telegram терговида Франция билан ҳамкорлик қилади
19:06 / 01.11.2024
Киберхавфсизлик маркази Telegram орқали тарқалаётган вируслардан огоҳлантирди
11:41 / 01.11.2024