Thales International Ўзбекистонга ўз сунъий йўлдошини учиришда ёрдам беришга тайёр
Thales International Ўзбекистон билан сунъий йўлдошлар ва сунъий йўлдош ускуналарини ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда, дея хабар берди Spot «Таҳлилнома» кўрсатувига асосан.
Маълум бўлишича, комплекс космик тизимлар бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, жумладан, турли мақсаддаги сунъий йўлдошларни учириш ва бошқариш, шунингдек маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш учун Ўзбекистон ҳудудида технологик базани ташкил этиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, космик технологиялардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонни юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш учун инфратузилмани ривожлантириш бўйича инновацион лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш таклиф этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойи охирларида Ўзбекистон яқин келажакда ўз сунъий йўлдошини учириши хабар берилганди.
Мавзуга оид
00:49 / 15.09.2024
Эрон Chamran-1 сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли чиқарди
00:32 / 18.08.2024
Британия биринчи ҳарбий сунъий йўлдошини орбитага учирди
09:12 / 10.08.2024
Хитойга тегишли ракета орбитада парчаланиб, космик чиқиндини ҳосил қилди
08:15 / 28.05.2024