«Ўзбекистон почтаси»дан рекорд: буюртмали хат Сирдарёдан Самарқандга 7 ойда етказилди
Мамлакатда «Ўзбекистон почтаси» АЖ маҳаллий ва халқаро жўнатмаларни тез муддатларда фойдаланувчиларга етказиш учун кенг имкониятларга эга.
Лекин, баъзи ҳолларда бўлсин жўнатмаларнинг ўз вақтида манзилига етиб бормаётгани билан боғлиқ ҳолатлар учраб турибди, дейилади Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси сайтида.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соқасида назорат бўйича давлат инспекциясининг Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмасига ҳам бу борада фуқаролар ҳақли эътироз ва шикоятлари билан мурожаат қилмоқда.
2018 йил 23 март куни Самарқанд вилояти, Иштихон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ф.А. ўз номига Сирдарё вилояти, Оқолтин туманидаги Сардоба алоқа бўлимидан 2017 йилнинг 15 август куни юборилган РА128684767УЗ рақамли буюртмали хат етиб келмаганлиги тўғрисида Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг 1144-рақамли «Ишонч телефони»га мурожаат келиб тушди.
Фуқаро мурожаатини ўрганиш жараёнида, унинг номига Сирдарё вилояти, Оқолтин туманидаги Сардоба алоқа бўлимидан 2017 йилнинг 15 август куни юборилган буюртмали хат 2017 йилнинг 22 август куни «Ўзбекистон почтаси» АЖ Самарқанд туманлараро почта алоқа боғламасининг Саралаш ва етказиш участкасига келиб тушгани, бироқ Иштихон туманлараро почта алоқа боғламасининг мансабдор шахслари ва масъул ходимларининг ўз ишига совуққонлик билан қараганлиги туфайли ушбу хат эгасига етказилмагани аниқланди. 2018 йилнинг 26 март куни Инспекциянинг Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлари томонидан мурожаат ўрганилиб, 7 ой 11 кун кечиккан почта фуқарога топширилди.
Ваҳоланки фуқаро Ф.А. кутаётган ушбу хатда унга зарур бўлган ҳужжатлар юборилган бўлиб, хатни сўроқлаб бир неча маротаба Иштихон туманлараро почта алоқа боғламасининг масъул ва мансабдор шахсларига мурожаат қилган ва ушбу хат Иштихон туманлараро почта алоқа боғламасида асоссиз равишда сақланган.
Маълумот учун, инспекциянинг Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмасига жорий йилнинг 1-чораги давомида 362та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 26таси почта алоқаси хизматларига тегишли бўлган.
Мавзуга оид
13:49
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024