Жаҳон | 21:15 / 07.05.2018
13407
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик телебошловчига 13,5 млн долларлик жарима солинди

Фото: Reuters

Хитой мутасадди идоралари фонд биржалари ҳақидаги оммавий кўрсатув бошловчиси Ляо Инцянни бозордаги фирибгарликлари учун 13,56 млн долларлик жаримага тортди. Бу ҳақда Хитойнинг қимматбаҳо қоғозлар устидан назорат қўмитаси маълум қилди.

Телебошловчи Weibo ижтимоий тармоғи орқали 2015 йил мартидан ноябригача обуначиларига унга мақбул акцияларни сотиб олишни тавсия қилган. Акциялар нархи ошганда у ўз акцияларини сотувга қўйган ва шу тариқа даромад олган.

Қўмита Инцяннинг 6,7 млн доллар миқдоридаги ноқонуний даромадини мудосара қилган. Телебошловчига бошқа яна қандайдир жазо берилиши номаълум бўлиб қолмоқда.

 

Мавзуга оид