ЙПХ жамоаси сафида аёл ходимлар пайдо бўлиши мумкин – Тошкент ИИББ
Ички ишлар органларида аёл ходимлар тобора салмоқли ўрин эгаллаб бормоқда. ППХ махсус патруль хизмати ортидан опа-сингилларимиз бугун улар учун янги йўналиш – ЙПХда ҳам ўзларини синаб кўриш имкониятига эга бўлмоқдалар, деб хабар беряпти Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.
Ушбу тажриба пойтахтдаги «Тошкент» марказий темирйўл вокзали ва Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида амалиётда синовдан ўтказилмоқда. Агар натижа кутилганидек бўлса, у ҳолда йўлларда ЙПХ ходимлари қаторида аёл ходимларимизни ҳам учратиш мумкин бўлади.
Ҳозирда икки нафар аёл ходим соҳанинг тажрибали эркак ходимларидан тартибга солинмаган, тирбандлик юзага келган чорраҳаларни бошқариш ва имтиёзга эга бўлган автотранспорт воситаларини ўтказиб юбориш каби ҳолатларда тўғри ҳаракатланишни ўрганмоқда.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, қатор хориж мамлакатларида йўлларда форма кийган аёл ЙПХ ходимларини кўплаб учратиш мумкин. Улар ўз хизмат вазифаларини эркаклардан кам бўлмаган даражада ўташмоқда.
Мавзуга оид
18:05 / 25.10.2024
“Барчаси ота-онамнинг қўллови туфайли”: Microsoft элчисига айланган ўзбек қизи
18:26 / 16.09.2024
ИИБнинг шармандали “резултат”и ҳамда “ясалган” жиноят: хаста ва ҳимоясиз аёл қамоққа ташланди
15:31 / 08.09.2024
Ўзбекистонда ишлаётган аёл шифокорлар сони маълум қилинди
14:45 / 18.06.2024