Жаҳон | 11:00 / 16.05.2018
3864
1 дақиқада ўқилади

ФҚБ Cambridge Analytica фаолиятини текширмоқда

Фото: Getty Images

АҚШ Адлия вазирлиги ва Федерал қидирувлар бюроси (ФҚБ) Cambridge Analytica компанияси фаолиятини текширувдан ўтказмоқда. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Аниқлик киритилишича, маҳкама вакиллари компания ва у билан алоқадор бўлган банкларнинг собиқ ходимларини сўроқ қиляпти.

Мамлакат Адлия вазирлиги ва ФҚБ ушбу ҳолат юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермади.

Аввалроқ, Британиянинг Cambridge Analytica таҳлил компанияси Facebook ижтимоий тармоғининг ўн миллионлаб фойдаланувчилари маълумотини ноқонуний равишда олгани маълум бўлгани туфайли ўз ишини тўхтатаётгани айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Cambridge Analytica’га маълумотларни тақдим этган Global Science Research фирмаси асосчиларидан бири Александр Коган бундай амалиёт оддий нарса сифатида кўрилгани ҳақида маълум қилган эди. 

Мавзуга оид