Ўзбекистон | 16:53 / 18.05.2018
7981
3 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги деярли 100 кишидан иборат Жамоатчилик кенгашини таъсис этди 

Фото: Norma.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги деярли юз кишидан иборат Жамоатчилик кенгашини таъсис этди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабарида айтилади.

Қайд этилишича, кенгаш жамоаси (аъзолари ва экспертлар) нафақат ишлаб чиқаради, балки илғор ғояларни амалга ҳам оширади.

Кенгаш аъзолиги, эксперти учун танлов очиқ ҳолатда бўлиб, хоҳловчи барча ҳамшаҳарларимиз ўз номзодларини тақдим этиши мумкин. Жамоатчилик кенгашининг тақдимномалар асосида шакллантирилган рўйхати Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан тасдиқланади. Жамоатчилик кенгашига 25 нафаргача аъзо танлаб олинади. Шунингдек, яна 75 киши эксперт ва кўнгилли равишда кенгаш ишларида иштирок этиши мумкин.

Жамоатчилик кенгаши аъзолигига қўйиладиган талаблар:

• Жамоатчилик асосида ишлаш;
• Маълум соҳа бўйича чуқур билимга эга бўлиш (соҳа йўналишлари қуйида эълон қилинади) ва қўшимча тарзда таклиф этилган ғояларнинг амалга оширилиши учун масъулиятни ўз зиммасига олиш;
• Кунига камида 2 соатни Жамоатчилик кенгаши аъзоси вазифасини бажаришга ажратиш (жисмоний ва онлайн тарзда);
• Кенгашда ишлаш учун тажриба ва қобилият ҳамда махсус билим, вақт, халқаро тажриба, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш шаклида кўникмалар шунингдек, ресурслар шаҳар тубдан ривожлантириш лойиҳавий бошқарувига оид кўникма ва шаҳар учун ташаббуслар амалга ошириш салоҳиятига эга бўлиш (ўзингизга мақбулларининг тагига чизиб қўйинг);
• Тематик қўмитага раҳбарлик қилишга тайёргарлик даражаси;
• Аъзоликка танлов давомида бой тажрибага ҳамда турли ёш гуруҳлар ва фаолият соҳалари бўлган кишиларга эътибор қаратилади. Ҳар бир номзод, албатта, ғайратли, малакали ва фидойи бўлиши керак.
 
Сайлов жараёни:

• Ариза 2018 йил 1 июнгача топширилиши керак;
• Маълумотлар 7 июн 2018 йилгача умумлаштирилади ва Жамоатчилик кенгаши таркиби ҳақида қарор қабул қилинади;
• Жамоатчилик кенгаши ва унинг таркибини тасдиқлаш тўғрисида шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинади. Маълумотлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги веб-сайтига жойлаштирилади;
• Кенгаш аъзолари ва экспертлар ахлоқ кодексини ва Жамоатчилик Кенгаши қарорини ўқиб чиқишлари ва имзолашлари керак.
 
Жамоатчилик кенгаши экспертига қўйиладиган талаблар:

• Ихтиёрий асосда ишлаш;
• Муайян соҳадаги эксперт билимлари, уларни малакали шакллантириш ва ҳимоя қилишга тайёрлик;
• Жамоатчилик кенгаши мутахассисининг вазифаларини бажариш учун ҳафтада 2 соатни ажратиш (жисмоний ва онлайн тарзда).
• Махсус билимга эга бўлиш, вақт, моддий ва халқаро тажриба, маънавий қўллаб-қувватлаш шаклида кўникмалар ва жамоада ишлаш қобилияти, шунингдек, ресурслар, шаҳарни ривожлантириш учун ўзига хос концепция ва шаҳар учун ташаббуслар амалга ошириш учун лойиҳа бошқаруви кўникмалари – сиз учун пастки чизиқда;
• Танловда турли ёшга ва тажрибага эътибор берилади.

Мавзуга оид