F-35 самолёти илк бор жангда қўлланди
Исроил 5-авлоддаги F-35 Lightning II қирувчи самолётларини ҳарбий ҳаракатларда қўллаган илк давлат бўлди. Бу ҳақда Исроил Мудофаа армияси матбуот хизмати хабар берган.
«Биз F-35 самолётларини ҳужум мақсадидаги ҳарбий ҳаракатларда қўллаган илк давлат бўлдик», — деган Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари бош қўмондони Амик Норкин.
Унинг сўзларига кўра, бундай ҳолат «икки турли фронтлар»да кузатилган. Норкин F-35 Lightning II самолётлари бундан кейин Яқин Шарқдаги амалиётларда доимий равишда иштирок этишини қўшимча қилган.
Исроил АҚШга 50та F-35A Lightning II қирувчи самолётлари буюртма қилганди. 2016 йилдан бошлаб ушбу самолётлар етказиб бериши бошланган.
F-35 Lightning II самолёти F-22 Raptor’дан кейин бешинчи авлодга мансуб иккинчи серияли қирувчи ҳисобланади. F-35 ни яратиш бўйича дастур АҚШга қарийб 500 миллиард долларга тушган.
Мавзуга оид
22:07 / 27.09.2024
Исроил Байрутдаги «Ҳизбуллоҳ» қароргоҳига зарба берди
16:36 / 27.09.2024
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
20:47 / 26.09.2024
АҚШ ва иттифоқчилар Исроил ва «Ҳизбуллоҳ»ни урушни тўхтатишга чақирди. Нетаняҳу зарба йўллашда давом этишни буюрди
12:03 / 26.09.2024