Ўзбекистон | 19:33 / 31.05.2018
9755
2 дақиқада ўқилади

Evergreen Motors Group Ўзбекистонда 10та МТМ қуриб бермоқчи

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Молия вазирлигида бош вазир ўринбосари-молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг Evergreen Motors Group компанияси раиси – Ким Чанг Кеон билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув давомида инвестициялар соҳаси ҳамда ҳамда ўзаро ҳамкорликдаги истиқболли лойиҳаларнинг ишга туширилиши бўйича масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, Сеул ва Тошкент шаҳарларида қўшма бизнес-марказларнинг очилиши режалаштирилмоқда. Ушбу бизнес – марказлар икки мамлакат тадбиркорларининг янги технологияларнинг тижоратлаштирилишига ҳамда Корея инвестицияларининг Ўзбекистондаги экспортга йўналтирилган кичик ва ўрта корхоналарига жалб қилишга ҳисса қўшишига қаратилган.

Ким Чанг Кеон мамлакатда 10та мактабгача таълим муассасаларининг қурилиши бўйича режалари билан улашди. Бу режаларнинг амалга оширилиши мақсадида компания томонидан 12 миллион АҚШ доллари ҳажмида тўғридан-тўғри инвестицияларнинг киритилиши режалаштирилмоқда.

Учрашув давомида 15 хил йўналишдаги бўлимлардан иборат Сежонг университетининг филиали очилиш истиқболи муҳокама қилинди. Асосий эътибор тиббиёт йўналишига қаратилди.

Шунингдек, мактабгача таълим ва қурувчилик йўналишларидан иборат Пучин университетининг 2та бўлимини яқин келажакда тузиш режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид