Жамият | 15:48 / 07.06.2018
17419
1 дақиқада ўқилади

Бозорда жанжаллашиб, эрига пичоқ урган аёл ушланди 

Иллюстратив фото/sadsha.ru

5 июнь куни Бухоро вилоятининг Олот туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, шу туманда яшовчи М.Д. исмли аёл “Арабхона” МФЙ ҳудудида жойлашган буюм бозорида, ўзаро жанжал оқибатида турмуш ўртоғи К.Қ.нинг қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. 

Натижада К.Қ. касалхонага ётқизилган, М.Д. эса ушланган.

Мавзуга оид