Ўзбекистон | 17:00 / 12.06.2018
12419
2 дақиқада ўқилади

Ўтган ҳафта онлайн аукцион орқали неча сўмлик авторақамлар сотилди?

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 4 июндан 8 июнгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 639,9 млрд сўмлик битимлар тузилди. Бу эса ўтган ҳафтадаги кўрсаткичдан 7,7%га кўп эканлигини кўрсатди, деб хабар бермоқда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати.

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 573,4 млрд сўмдан 608,6 млрд сўмга кўтарилди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари биринчи ўринни 26,5% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда пахта толаси жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 19,0%ни эгаллади. Кейинги ўринда 11,7% улуш билан нефть маҳсулотлари ва кимё маҳсулотлари жойлашган бўлиб, унинг улуши 12,7%ни ташкил қилади.

Валюта савдо майдончаси орқали 912,1 минг АҚШ долларлик маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини Гач II ташкил этди. Унинг улуши 56%. Келишувларнинг кейинги қисми алюминийга тегишли. Унинг улуши 19%га тенг. Полиэтиленнинг улуши - 13%. Техник мой улуши эса 12%ни ташкил қилади.

Ўтган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 60та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 747,3 млн сўмдан ошди.
Битимларнинг 61,6% биринчи тоифадаги авторақамлар, 16,6% битимлар иккинчи тоифа авторақамлар ва 21,6% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 36,6%га тенг. Кейинги ўринда Фарғона вилояти автоҳаваскорлари 16,6% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Самарқанд ва Наманган вилоятлари автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 11.6%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 18,6%га тенг.

Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта аввал онлайн аукцион орқали 6,5 млрд сўмлик авторақамлар сотилгани хабар берилганди.

Мавзуга оид