Жамият | 00:40 / 14.06.2018
72593
4 дақиқада ўқилади

Тавба қилиш шартлари ва одобларини биласизми?

“Ислом нури” дастурининг навбатдаги сонида тавба мавзуси ҳақида сўз боради. Бу ҳақда пойтахтнинг “Бўри жар” жоме масжиди имом хатиби Ҳусниддин Абдукаримов сўзлаб берди.

YouTube'да томоша қилиш

Tas-IX'да томоша қилиш

Қуръони каримда тавба ҳақида жуда кўп оятлар келган. Чунки бандани бу ҳаётдаги туриш-турмуши ва юриши-ю нафас олиши – барча барчаси гоҳида хатога сабаб бўлиб қолиши мумкин. Шу сабаб ҳар лаҳза тавба-тазарру қилишимиз лозим. Қуръони каримда Аллоҳ таоло бандаларига айтадики: “Аллоҳ тавба қилувчиларни ва обдон покланиб юрувчиларни севади”. Биз бу ояти каримадан шундай ҳақиқат мазмунини оламизки, бизнинг қилган тавбамиз, Аллоҳга суянишимиз Яратганга ёқар экан.

Уламоларимиздан кўп тавсиялар борки, тавба бу – қайтиш маъносини билдирар экан. Бирор бир гуноҳ иш қилиш сабаб Аллоҳдан юз ўгирилса, тавба туфайли Аллоҳга қайтилар экан. Пайғамбаримиз (с.а.в) тавба қилиш вақтлари ҳақида гапирар эканлар, унинг жон токи халқумга келгунга қадар қилиш мумкинлигини, мағфират дарвозалари очиқ туришини айтиб ўтганлар. Бундан келиб чиқадики инсон то жон берар вақтига қадар тавба қилиб қолиши керак экан.

Пайғамбаримиз (с.а.в) саҳобийлардан бири билан уловда кетишаётганида: “Бир намоз билан иккинчи намоз орасида бир хато қилиб қўйилса, ана шу хатони кейинги намозни ўқишлик билан Аллоҳ кечиради”, деб марҳамат қилдилар. Шунда саҳобаи икром сўрадилар: “Ё Расулуллоҳ, бошқаларга мана шу сўзингизни айтайми?”. Наби алайҳиссалом бунга жавобан: “Бошқага айтмагин, шунга таяниб қолишмасин”, деган эканлар.

“Бўри жар” жоме масжиди
имом хатиби Ҳусниддин Абдукаримов

Яъни, Аллоҳ таолонинг меҳрибон ва раҳмли сифати шуки, кунига беш маҳал намоз адо этиладиган бўлса, ҳар намоз орасидаги айб-нуқсонни, хатони, гуноҳни кейинги намозни адо этиш билан кечирар экан. Банда Аллоҳнинг мана шу сифатини ҳис этиб, тавбага юриш керак. 

Ер юзида бирор банда гуноҳ қилса, фаришталар Аллоҳга нидо қилиб айтишар эканки: “Ё Аллоҳ. Ер юзидаги фалон банданг хато қилди, гуноҳга қўл урди”. Шунда Аллоҳ: “Тўхтаб тур, балки у тавба қилар”. Бир муддат ўтиб фаришталар яна шундай нидо қилишар экан. Аллоҳ таоло яна ўшандай жавоб қайтарар экан. Фаришталар бир муддат кутишар экан. Шунда ҳам банда тавба қилмаса, Аллоҳ фаришталарга айтар эканки: “Мана шу бандамнинг мана шу битта хатосини битта қилиб ёзинглар, кўпайтирманглар”. Яратган бандасининг савобли ишларини ўн баравар зиёда этиб ёздирар экан.

Мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси асосида тайёрланди.

Мавзуга оид