Жамият | 15:49 / 13.06.2018
35358
3 дақиқада ўқилади

Дўзах – гуноҳкорлар учун интиқом масканига айлантирилди

“Ислом нури” дастурининг навбатдаги сонида дўзах ва ундаги азоблар, дўзахга етакловчи амаллар ва ундай қандай сақланиш ҳақида пойтахтнинг “Исломобод” жоме масжиди имом хатиби Абдулҳамид Жуманов сўзлаб берди.

YouTube'да томоша қилиш

Tas-IX'да томоша қилиш

- Дўзах ва жаннат мавзуси – бири инсонни қўрқитадиган, ташвишга соладиган, иккинчиси эса уйғотадиган, рағбатлантирадиган ва қизиқтирадиган мавзу. Аллоҳ таоло бандаларини икки тоифага бўлди. Аллоҳ унинг бўйруқларига бўй сунганларга мукофот тариқасида жаннатни, унга итоат қилмайдиганларга қилган ишларига яраша жазо беради. 

Аслида, Аллоҳ таоло бирор бир бандасига дўзахни раво кўрмайди. Барчамизнинг яратувчимиз Аллоҳ. Яратган зот ўзи яратганларнинг бирортасига ҳам ёмонликни хоҳламайди. Ёмонликни ва дўзахни яратувчиси Аллоҳ, лекин унга бандалари йўлиқишини хоҳламайди. Бу нарсани хоҳловчи бу – шайтон. У бандаларни адашишини, залолатини, дўзахга тушишини хоҳлайди. 

Ҳаммамиз биламиз-ки, дўзахда олов бор. У биз билган оловдан минг марта қайноқ ва шиддатлироқ. Банданинг ҳам оловда ёнадиган аъзоси, асосан, териси ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтадики, “ҳар сафар уларнинг териси куйиб кетганида, биз яна қайтадан уларнинг терисини қоплаб берамиз”. Нега, чунки улар азобни яхшироқ ҳис қилишлари учун. Замонавий тиббиёт ҳам буни исботлади. Яъни инсоннинг териси ҳис қилувчи бўлиб, унинг эти ҳеч нарсани сезмас экан. Жаннат қандай мукаммал роҳат маскани бўладиган бўлса, Аллоҳ дўзахни ҳам ана шундай мукаммал азоб маконига айлантирди. 

“Исломобод” жоме масжиди
имом хатиби Абдулҳамид Жуманов

Дўзахда олов бор, қайноқ сувлар қуйилиши, йиринг ичирилиш бор, Аллоҳ у ернинг ҳидини ўта бадбўй қилди, кўринишини хунук манзарага келтирди ва дўзахда банда бу дунёда қилган ишига яраша Аллоҳ таоло унга ҳозирлаб қўйди. Биз бугун енгил санаётган гуноҳларимиз учун ҳам. Пайғамбаримиз (с.а.в) дўзахда ким, қандай азоб чекишини айтиб берганлар. Аллоҳ таоло дўзахни интиқом маскани қилди. 

Дўзахдан сақланиш имконияти ҳаммамизда бор. Аллоҳ ҳали жонимизни олгани йўқ. Яратганнинг мағфират эшиклари очиқ турибди, ёпилгани йўқ. Аллоҳ бандасининг ҳар қанча гуноҳини кечиради, фақат банда тавба қилишни хоҳласин. Биз Рамазонда қалбимизни, нафсимизни поклаб туриб, дўзахдан қутиляпмиз. Рамазондан чиққач ҳам мана шу диёнатимиз, ахлоқимиз, одобимиз, ҳаромдан тийилишимиз давомли бўлиши керак. Аллоҳ барчамизга мана шуни насиб этсин, - дея ният қилди суҳбатдошимиз А.Жуманов.

Мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси асосида тайёрланди.

Мавзуга оид