Фан-техника | 22:34 / 18.06.2018
14500
2 дақиқада ўқилади

Узоқ кутилган iPhone SE 2 тақдимоти санаси маълум

Бу йил iPhone SE 2 смартфони билан боғлиқ вазият тушунарсиз тус олди. Дастлаб уни март ойида намойиш этишга ваъда беришди, энг ишончли манбалардан шундай хабар тарқалганди, тақдимотдан кейин эса мобил қурилма намойиш санаси июннинг бошида бўлиб ўтган WWDC 2018 кўргазмасига кўчди. Шунга қарамай, бу смартфон у ерда намойиш этилмади, натижада кўплаб одамлар таассуфда қолишди. Бугун эса ушбу смартфоннинг янги тақдимот санаси ҳақида эълон қилинди. 

Манбага кўра, Apple компанияси iPhone SE 2 смартфони тақдимотини жорий йилда ўтказади, бу яқин орада бўлиши таъкидланмоқда. Смартфон янги iPhone линиясининг кенжа модели бўлиши кутилмоқда, унинг тақдимоти эса тахминан 11 сентябрь экани маълум қилинмоқда. 

Янги мобил қурилма катта 4,6 дюймли экранга эга бўлиб, 2 ГБ оператив хотира билан тўлдирилган замонавий 6 ядроли Apple A11 Bionic процессори билан таъминланади. 

Инсайдер маълумотларига кўра, телефон икки асосий камерага эга бўлмайди, чунки у ҳамёнбоп, лекин энг янги технологияларни қўллаб-қувватловчи смартфон бўлиши кутилмоқда. Бу смартфон, биринчи навбатда аҳолиси қиммат телефонлардан фойдаланиш имконига эга бўлмаган мамлакатлар бозори учун мўлжалланган. 

Бундан ташқари, iPhone SE 2 эгалари Lightning кабели орқали тезкор заряд функциясидан фойдаланишга ҳам умид қилишлари мумкин, бироқ уни қўллаш учун Power Delivery технологиясини қўллаб-қувватловчи адаптер харид қилишга тўғри келади. 

Янги "олма" қурилмасининг нархига оид маълумотлар ҳозирча йўқ.

Мавзуга оид