Спорт | 03:51 / 19.06.2018
14400
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони терма жамоасига тегишли самолёт двигатели қуш сабабли ишдан чиққан

Фото: Twitter/AhmedMashaly24

Саудия Арабистони терма жамоаси Ростов-Донга учган самолёт двигатели қушнинг урилиши сабабли ишдан чиққан. Бу ҳақда "Россия" авиакомпанияси "Чемпионат" нашрига маълум қилган. 

"Қўнишга тайёргарлик кўраётган FV1007 рейсидаги Санкт-Петербургдан Ростов-Донга учаётган А319 самолётининг двигателларидан бири дастлабки маълумотларга кўра, қушнинг урилиши сабабли ишдан чиққан. Самолёт 2та ишлаб турган двигателда қўнишни амалга оширган. Ҳозирги вақтда самолёт ҳолат ўрганилгунга қадар парвозлардан четлаштирилган. Йўловчиларга ҳеч нарса хавф солмаган. 

Лайнер одатдаги режимда қўнишни амалга оширган. Қўниш вақтида Ростов-Дон аэропортида тревога эълон қилинмаган. Ёнғин ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатдан йироқ", – дейилади авиакомпания хабарида. 

Маълумот учун, Саудия Арабистони терма жамоаси 20 июнь куни Ростов-на-Донуда жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида Уругвайга қарши майдонга тушади. 

Мавзуга оид