Спорт | 18:54 / 10.12.2019
12626
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018 мезбонлиги коррупция орқали қўлга киритилган бўлиши мумкин

АҚШ Адлия вазирлиги 9 декабрь куни Россияда ўтказилган 2018 йилги жаҳон чемпионати мезбонини сайлаш жараёни билан боғлиқ бўлган ҳисоботни эълон қилди.

«2011 йил июль ойида Буюк Британия разведкасининг собиқ ходими Кристофер Стил Россия президенти Владимир Путин ва бош вазири Дмитрий Медведев ўртасида бўлган суҳбат ҳақида ҳисобот берган. 

Унда Путин россиялик олигархлардан бири ЖЧ-2018 мезбонлигини қўлга киритиш учун ФИФА президентини пора эвазига оғдирганини тан олгани ҳақидаги сатрлар бор», — деб ҳисоботдан маълумот келтирмоқда Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йили ФИФА президенти лавозимида Йозеф Блаттер ишлаган. Кейинчалик у коррупция туфайли футболдаги фаолиятдан четлатилган эди.

Мавзуга оид