Спорт | 02:19 / 28.06.2018
10317
1 дақиқада ўқилади

Бразилия – Мексика, Швеция – Швейцария. 1/8 финалининг навбатдаги жуфтликлари маълум

Фото: ФИФА

Жаҳон чемпионати E ва F гуруҳидаги сўнгги тур натижасига кўра, 1/8 финалининг навбатдаги икки жуфтлиги маълум бўлди. 

Бразилия терма жамоаси E гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, D гуруҳида 2-ўринни эгаллаган Мексикага қарши ўйнайди. Учрашув 2 июль куни "Самара Арена" стадионида, Тошкент вақти билан 19:00 да бўлиб ўтади. 

Швеция терма жамоаси эса F гуруҳи ғолиб сифатида 1/8 финалида E гуруҳида 2-ўринни эгаллаган Швейцария билан куч синашади. "Санкт-Петербург" стадионида ўтказилиши режалаштирилган ўйин 3 июль куни, Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.

Мавзуга оид