Спорт | 02:52 / 29.06.2018
9468
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон чемпионатлари тарихидаги 2500-гол киритилди

Фото: ФИФА

Тунис терма жамоаси ҳужумчиси Фахреддин Бен-Юссеф жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги Панамага қарши кечган ўйинда гол уришга муваффақ бўлди. 

Бу жаҳон чемпионатлари тарихидаги 2500-гол бўлди. Бу ҳақда Opta хабар берди. 

Бен-Юссефга қадар юбилей голларни урган футболчилар: 

1-гол — Люсьен Лорен (Франция, 1930); 
500-гол — Бобби Коллинз (Шотландия, 1958); 
1000-гол — Роб Ренсенбринк (Нидерланды, 1978); 
1500-гол — Клаудио Каниджа (Аргентина, 1994); 
2000-гол — Маркус Ольбак (Швеция, 2006).

Мавзуга оид