iPhone 9 беш хил рангда тақдим этилиши кутилмоқда
Таҳлилчи Минг-Чи Куо Apple кузги тақдимотида намойиш қилиши кутилаётган iPhone смартфонларига доир тахминлари билан бўлишди.
iPhone X смартфонларининг ҳозирги авлоди кумуш ва кул рангларда таклиф этилган. Таҳлилчининг фикрича, 2018 йилги янги моделлар қўшимча ранг опцияларига эга бўлади. Шундай қилиб, янгиланган iPhone X ва унинг 6,5 дюйм OLED-дисплейли "акаси" оқ, қора ва тилла рангларда, 6,1 дюйм LCD-экранли iPhone эса - беш хил вариацияда - ҳаворанг, оловранг, кулранг, қизил ва оқ рангларда чиқади.
Минг-Чи Куо шунингдек 6,5-дюймли iPhone X Plus нархининг 1000 доллар атрофида бўлишини тахмин қилмоқда. 6,1-дюймли iPhone'ни эса 700 АҚШ долларига баҳоламоқда.
Бундан олдин тарқалган хабарларга кўра, Apple 2018 йилда 5,85 ва 6,45 дюйм диагоналли икки OLED-моделни ҳамда 6,1-дюймли «бюджет» LCD-моделни намойиш этади. Уларнинг бари ҳошиясиз дизайн ва фойдаланувчини юзидан таний олувчи Face ID функциясига эга бўлади. Уларнинг тақдимоти сентябрь ойида, iPhone янги авлодига бағишланган анъанавий матбуот анжуманида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди
21:44 / 17.09.2024
Apple корпорацияси iOS 18 операцион тизимини чиқарди
21:01 / 16.09.2024
iPhone 16 дастлабки савдолари Apple кутганидан паст бўлди
21:52 / 13.09.2024