Ўзбекистон | 20:37 / 06.07.2018
11839
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга киришга доир E-VISA'ни олиш тартиби қандай?

Фото: DNA News Agency

15 июль кунидан бошлаб хориж мамлакатлари фуқаролари Ўзбекистонга кириш визасини олиш учун дипломатик вакиллик ёхуд Ўзбекистоннинг чет эллардаги консуллик идорасига расмий мурожаат қилиши шарт эмас. Президент Шавкат Мирзиёев 4 июль куни имзолаган ҳужжатда шундай дейилади. Унга кўра, чет эл фуқаролари янги ташкил этилган  «E-visa.uz» кириш визаларини расмийлаштириш тизими орқали Ўзбекистонга кириш ҳуқуқини берувчи визани қўлга киритиши мумкин.

Хориж мамлакатлари фуқаролари Ўзбекистонга кириш электрон визасини олиш учун қандай маълумотларга эга бўлишлари керак?

  • www.e-visa.gov.uz ҳаволаси орқали порталга мурожаат қилинади;
  • индивидуал ёки гуруҳ бўлиб мурожаат қилиш тартиби мавжуд;
  • мурожаат берилган кунни ҳисобга олмаганда 2 ишчи куни давомида кўриб чиқилади;
  • визанинг амал қилиш муддати расмийлаштирилган кундан бошлаб 90 кун;
  • 30 кунлик муддатга бир марталик кириш учун расмийлаштирилади;
  • визани расмийлаштириш нархи - 20 АҚШ доллари;
  • кириш ҳужжатларини олиш соддалаштирилган давлатлар фуқаролари учун.

E-VISA'ни олиш учун мурожаат қилиш тартиби қандай?

  1. www.e-visa.gov.uz порталига кириш;
  2. Аризачининг маълумотларини киритиш;
  3. Сурат ва паспорт сканини юклаш;
  4. Электрон почта орқали аризани тасдиқлаш;
  5. «VISA» халқаро тўлов тизими орқали давлат божини тўлаш;
  6. Мурожаат қайта ишланишининг тугашини кутиш;
  7. Электрон почтадан визага берилган сўровнинг ҳолати ҳақида хабар олиш;
  8. Тайёр визани чоп этиш учун консультациялар сервисига ўтиш.

Консультациялар сервиси воситасида мурожаат ҳолатини текшириш имкони мавжуд.

Мавзуга оид