Google сўнгги 10 йилдаги энг катта янгилигини татбиқ қилди
Google корпорацияси ўзининг Play Market иловалар дўконига сўнгги 10 йилдаги асосий янгилик - шахсий тавсиялар учун сунъий интеллектни интеграциялаштирди.
Экспертларнинг хабар беришича, янгиланиш натижасида Google Play фойдаланувчилари ўз қизиқишлари, ёши, жинси, яшаётган мамлакати ва бошқа омилларга асосланган ҳолда дастурлар ва ўйинлар иловаларини кўришлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, корпорацияда таъкидланишича, келгусида ушбу тизимни дўконнинг бошқа йўналишларига ҳам татбиқ қилиш режалаштирилмоқда.
Энди қандайдир бир илованинг ўрнатилиши ёки ўрнатилмаслиги тўғридан-тўғри сунъий интеллект фаолияти самарадорлигига боғлиқ бўлади. Бу ишлаб чиқарувчилар ҳамда Google корпорацияси даромадларига таъсир қилади. Шу боис "қидирув гиганти" самарали тавсиялар тизими устида максимал узоқ иш олиб борди.
Мавзуга оид
22:30 / 04.10.2024
YouTube хатолик сабаб юзлаб аккаунтларни спам ва фирибгарлик учун блоклаб қўйди
23:20 / 03.10.2024
Билл Гейтс сунъий интеллект олдидаги учта асосий қўрқувини айтди
20:28 / 03.10.2024
OpenAI 6,6 млрд доллар инвестиция жалб этди. Ҳозирда компания 157 млрд долларга баҳоланмоқда
18:37 / 01.10.2024