Ўзбекистон аҳолиси ярим йилда 243 мингдан кўпроққа ошди
Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 июль ҳолатига 32900,1 минг кишини ташкил этиб, 2018 йилнинг январь-июнь ойларида 243,4 минг кишига ёки 0,7 фоизга ўсган. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16646,1 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6 фоиз), қишлоқ аҳолиси сони 16254,0 минг кишини (49,4 фоиз) ташкил этди. Ўзбекистон Статистика қўмитаси эълон қилган ҳисобот шундан дарак бермоқда.
Таҳлилларга кўра, республика ҳудудлари кесимида 2018 йил 1 июль ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятига тўғри келади. Бу ерда 3753,3 минг киши истиқомат қилиб, республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4 фоиздир. Фарғона вилоятида 3644,9 минг киши (11,1 фоиз) яшайди. Энг кам аҳоли эса, Навоий ва Сирдарё вилоятларига тўғри келади, уларда тегишли равишда 964,7 минг киши (2,9 фоиз) ва 821,9 минг киши (2,5 фоиз) истиқомат қилади.
Ҳудудлар кесимида аҳолининг энг юқори ўсиш суръати 2017 йилнинг шу даврига нисбатан Сурхондарё (2,1 фоиз), Қашқадарё ва Самарқанд (2,0 фоиздан), Жиззах вилоятида (1,9 фоиз) кузатилган. Наманган вилоятида бу борадаги ўсиш 1,8 фоизни ташкил этган. Энг кам ўсиш суръати Қорақалпоғистон Республикаси (1,4 фоиз) ва Тошкент вилоятида (1,2 фоиз) кузатилган.
Статистика қўмитаси ҳисоботига мувофиқ, 2018 йилнинг январь-июнь ойларида 324,3 минг бола туғилган. Таъкидланишича, ҳисоботга фақат тирик туғилганлар инобатга олинган. Шундай қилиб, 2018 йил биринчи ярим йиллигида 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 20,0 промиллени ташкил этиб, 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 0,5 промиллега ошган (2017 йилнинг январь-июнь ойларида 19,5 промилле бўлган). Туғилиш коэффициенти вилоятлар кесимида 2017 йилнинг мос даврига нисбатан Самарқанд (21,0 промилледан 22,9 промиллега), Қашқадарё (21,4 промилледан 22,4 промиллега) вилоятларида сезиларли ўсган бўлиб, Навоий (19,8 промилледан 19,1 промиллега) ва Хоразм (16,7 промилледан 16,2 промиллега) вилоятларида бу борада пасайиш кузатилди. Жами туғилганларнинг 31,6 фоизи онанинг 1-фарзанди, 36,6 фоизи онанинг 2-фарзанди ва 31,8 фоизи онанинг 3-ва ундан юқори фарзандларига тўғри келмоқда.
2018 йилнинг январь-июнь ойларида 324,3 минг нафар болани дунёга келтирган оналарнинг 120,6 минги (ёки 37,2 фоизи) 20-24 ёшдаги, 115,8 минги (35,7 фоизи) 25-29 ёшдаги, 58,5 минги нафари (18,0 фоизи) 30-34 ёшдаги аёллардир.
Статистика қўмитаси, шунингдек, ўтган ярим йилда вафот этган ўзбекистонликлар сонини ҳам келтирган. Унга кўра, 2018 йилнинг январь-июнь ойларида 75,6 минг ўлим ҳолати қайд этилган бўлиб, 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,7 промиллени ташкил этган. Таъкидланишича, ўлим ҳолатлари 2017 йилнинг шу даврига (2017 йил январь-июнь ойларида 4,9 промилле) нисбатан 0,2 промиллега камайган.
Ўлим коэффициенти 2017 йилнинг мос даврига нисбатан Тошкент вилоятида (5,7 промилледан 5,8 промиллега) ўсган бўлиб, сезиларли даражада камайиш Навоий (4,7 промилледан 4,2 промиллега), Фарғона (5,0 промилледан 4,5 промиллега), Хоразм (4,6 промилледан 4,1 промиллега), Наманган (4,8 промилледан 4,4 промиллега) ва Андижон (5,5 промилледан 5,1 промиллега) вилоятларида кузатилган. Жами вафот этганларнинг 7,3 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ёшдагилар (2017 йилда 7,8 фоиз), 26,7 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар (2017 йилда ҳам 26,7 фоиз) ва 66,0 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катта ёшдагилар (2017 йилда 65,5 фоиз ) ҳиссасига тўғри келди. Шу билан бирга, 2018 йилнинг январь-июнь ойларида вафот этганлар сони 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 минг кишига камайган.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024