Спорт | 13:56 / 13.07.2018
15255
6 дақиқада ўқилади

Халқаро Чемпионлар кубоги: қачон, қаерда ва ким кимга қарши?

Фото: Getty Images

Жаҳон футболидаги энг асосий мавсумолди турнирлар бу йил мундиал сабаб ё ўтказилмаяпти, ёки бундай мусобақалар ичида энг йириги – Халқаро Чемпионлар кубогига қўшиб юборилмоқда. Ушбу кубок ўйинлари бир ҳафтадан сўнг бошланади.

Катта даромадли анжуман

Халқаро Чемпионлар кубоги (ХЧК) 2014 йилдан бошлаб ўтказила бошланган бўлса, шундан буён энг кўп жамоалар қатнашадиган ва нуфуз жиҳатидан ҳам энг юқори ўринда турувчи мавсумолди мусобақаси ҳисобланади. Бундан ташқари, Ауди кубоги, Амирлик кубоги ва Осиё Премьер-лигаси каби рамзий мусобақалар ҳам мавсумолди тайёргарлиги вақтидаги машҳур фестиваллардан саналади. Ушбу учала турнир ҳам турли сабабларга кўра бу йил ўтказилмаяпти. Уларнинг ўрнига ХЧК доирасида Ауди футбол саммити ва Эйсебио кубоги каби биринчиликлар ўтказилиши мўлжалланган. Ёзги тақвимда шундан бошқа тайёргарлик мусобақалари йўқ.

ХЧК иштирокчилари ҳар доимгидек Европа жамоалари бўлади. Клублардан баъзилари ўз минтақасида ўйин ўтказишса, баъзилари Осиё ёки АҚШга жўнаб кетишади. Бу уларга хориждаги фанатлари ҳисобига маблағ ишлаб олиш имконини беради. Масалан, «Реал», «Барселона» ёки «Манчестер Юнайтед» каби клубларнинг Америка ёки Узоқ Шарқдаги мухлислари нафақат стадионларни тўлдиришади, балки клуб экипировкалари ва бошқа кўплаб турдаги маҳсулотларни ҳам харид қилишади. Хуллас, мавсумолди мусобақалари – Европадан ташқарида яшовчи фанатлар учун севимли жамоасини бевосита кўриш имкони, клублар учун эса – пул ишлаш йўлларидан бири бўлиб хизмат қилади.

Халқаро Чемпионлар кубоги – 2018 қачон ва қаерда бўлиб ўтади?

ХЧК йўлга қўйилганидан сўнг дастлабки икки йилда барча ўйинлар фақат АҚШда бўлиб ўтди. 2016 йилда АҚШ, Хитой ва Австралияда, 2017 йилда эса АҚШ, Хитой ва Сингапурда мусобақа ўйинлари ташкиллаштирилди. Бу йил Хитойнинг ўрнига Швеция, Польша, Австрия, Италия, Швейцария, Испания ва Португалия турнир географиясидан жой олди.  Чемпионатнинг жами 27 ўйинидан 10тасига Европа ва Сингапур, 17тасига АҚШ мезбонлик қилади. Мусобақа 18 жамоа иштирокида бўлиб ўтади.

Ўтган сафарги турнирлардан фарқли равишда, бу йил ҳар бир клуб учтадан ўйин ўтказади ва ғолиб фақат битта бўлади. Авваллари иштирокчилар майдонга тушадиган ўйинлар сони ҳар хил бўлар, ҳар бир ҳудуднинг алоҳида чемпиони эълон қилинарди.

ХЧК-2018 20 июлда бошланиб, 12 августга қадар давом этади. Шундан сўнг клублар миллий чемпионатлар ёки еврокубоклардаги расмий ўйинларига киришишади.

Халқаро Чемпионлар кубоги иштирокчилари

АҚШда ўзаро ўйин ўтказадиган клублар: «Милан», «Барселона», «Бавария», «Бенфика», «Боруссия» Дортмунд, «Ювентус», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Реал», «Рома», «Тоттенҳэм»

Европада қуйидаги жамолар ўзаро кураш олиб боради: Арсенал» Лондон, «Атлетико», «Бавария», «Бенфика», «Челси», «Интер», «Лион», ПСЖ.

Сингапурда ушбу тўртта клуб йўл бир-бирига қарши тўп суради: «Арсенал», «Атлетико», «Челси» и ПСЖ.

Ауди футбол саммити доирасида бўлиб ўтадиган ўйинлар:

«Бавария» — ПСЖ, 21 июль

«Ливерпуль» — «Боруссия», 22 июль

«Ювентус» — «Бавария», 25 июль

«Боруссия» — «Бенфика» , 25 июль

«Манчестер Сити» — «Ливерпуль», 25 июль

«Рома» — «Тоттенҳэм», 25 июль

«Милан» — МЮ, 25 июль

«Атлетико» — «Арсенал», 26 июль

«Арсенал» — ПСЖ, 28 июль

«Бенфика» — «Ювентус», 28 июль

«Челси» — «Интер», 28 июль

«Бавария» — «Манчестер Сити», 28 июль

«Барселона» — «Тоттенҳэм», 28 июль

ПСЖ — «Атлетико», 28 июль

МЮ — «Реал», 31 июль

«Тоттенҳэм» — «Милан», 31 июль

«Барселона» — «Рома», 31 июль

Эусебио кубоги учун бўладиган баҳслар:

«Бенфика» — «Лион», 1 август

«Интер» — «Лион», 4 август

«Реал» — «Ювентус», 4 август

«Милан» — «Барселона», 4 август

«Челси» — «Лион», 7 август

«Реал» — «Рома», 7 август

«Атлетико» — «Интер», 12 август

Шунингдек, қуйидаги алоҳида учрашувлар ҳам ХЧК тақвимига киритилган:

«Манчестер Сити» — «Боруссия», 20 июль

МЮ — «Ливерпуль», 28 июль

«Арсенал» — «Челси», 1 август

Мавзуга оид