Ўзбекистонда электромобиллар учун илк қувватлантириш станцияларини Siemens қуриши мумкин
Siemens Tashkent City’да электромобиллар учун қувватлантириш станциялари қуришни таклиф қилди. Бу ҳақда Spot компания хабарига асосан ёзмоқда.
Компания 17 июль куни «Тошкент Сити» ХИМ дирекцияси ва лойиҳа инвесторлари учун ўз ечимлари тақдимотини ўтказган.
Бу, хусусан, ақлли электр таъминоти тизими, бинолар хавфсизлиги ва интеграциялашган автоматлаштириш тизимлари, шунингдек, ақлли автотураргоҳлар ҳамда бошқарув, йўл ва пиёдалар ҳаракати бўйича ечимлардир. Электромобиллар учун қувватлантириш станциялари бўйича ҳам ечимлар тақдим этилган.
Хабар қилинишича, Siemens бинолар ва шаҳар инфратузилмаси муҳандислик тизимларининг барча босқичлари учун комплекс ечимларни тақдим этишга тайёр эканлиги айтилган.
Мавзуга оид
22:23 / 02.05.2023
Siemens Ўзбекистонда иккита ИЭС қуради
09:51 / 22.07.2022
Reuters: Siemens турбинаси Москванинг айби билан Германияда қолиб кетди
08:35 / 12.07.2022
Германия Киевнинг Siemens турбиналари Россияга берилгани бўйича танқидига жавоб қайтарди
08:13 / 29.06.2022