Ўзбекистон | 17:20 / 25.07.2018
20605
1 дақиқада ўқилади

Видео: Шавкат Мирзиёев журналистика ҳақида

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни 61 ёшни қаршилади. Шу куни Шавкат Мирзиёевнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида, шунингдек «Milliy TV» ва «Ўзбекистон 24» телеканаллари орқали «Жаноб Президент» номли махсус фильм намойиш этилди.

Фильм давомида президент ўзбек журналистикасидаги ижобий ўзгаришлар ҳақида ҳам гапирган.

«Ҳозир журналистлар рўй-рост гапиряпти. Ҳамма камчиликларни очиб беряпти, олдингидек тақиқлар йўқ. Мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган мавзулар йўқ.

Албатта журналистларнинг ҳам савияси баланд бўлиши керак. Одамларимизнинг онгини ўзгартириш учун журналистларнинг роли чексиз бўлади.

Журналистика университетини очдик. Ошкораликни таъминлаш учун профессионал журналистларни тайёрлаймиз», деган Шавкат Мирзиёев.

Май ойи охирида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисидаги қарори имзоланганди.

Мавзуга оид