Украиналик депутатларнинг оммавий муштлашуви видеога олинди
Украинанинг Суми области Конотоп шаҳри кенгашида можаро юз берди, у амалдаги мэрнинг тарафдорлари ва унга қарши бўлганлар ўртасидаги муштлашувга айланиб кетди. Муштлашув тасвирланган видео Youtube’да эълон қилинган.
Суми области полицияси алоқалар бўлимининг Facebook’да хабар беришича, тўқнашувлар давомида тўрт нафар полициячи жароҳат олди, муштлашувда қатнашган 50 шахс қўлга олинди.
"Ҳар икки томон залда ўз тарафдорларини йиғди, улар можаролар ва муштлашувларни атайин келтириб чиқаришга уринди. Йиғилишда шаҳарликлар ва фаоллар ҳам бўлгани туфайли, полиция ходимлари қарама-қарши томонлар ўртасида девор бўлиб туриб олди, бу оммавий тартибсизликлар ҳамда фуқаролар орасида қурбонлар юз беришига йўл қўймаслик мақсадида қилинди", - дея ёзган полиция бошлиғининг ўринбосари Олег Кузминков.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, полиция сиёсатга қарамай ҳаракат қилади ва фуқаролар тинчлиги ҳамда шаҳарда тартибни сақлаш учун қонунчиликда кўзда тутилган барча чораларни кўради.
Мавзуга оид
21:41 / 23.09.2024
Эрон президенти: Биз Россиянинг Украинага тажовузини ҳеч қачон маъқулламаганмиз
20:58 / 23.09.2024
Зеленский АҚШда. У аввал Байденга, кейин Ҳаррис ва Трампга ўз «тинчлик режаси»ни тақдим этади
15:41 / 23.09.2024
Россия қўмондонлиги Украина Курскда юриш қилишини билган. Амалиёт бошланганида эса кўп аскарлар қочиб кетган
20:07 / 22.09.2024