Жамият | 17:20 / 05.08.2018
16902
2 дақиқада ўқилади

Алимент тўлашдан бош тортган шахсга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

2018 йил июнь ойида Тошкент шаҳар Юнусобод туман маъмурий судида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд фуқаро У. Усмановга нисбатан маъмурий ишни кўриб чиқди. 

Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти, Чуст туманлараро судининг буйруғига асосан, У.Усманов ҳисобидан ундирувчи Ф.Усманова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун 2017 йил апрель ойининг 26 кунидан 2018 йил июль ойининг 1 кунига қадар тўламаганлиги юзасидан мажбурий ижро бюроси Юнусобод туман бўлими томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Суд У.Усмановга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 474-моддасининг 1-қисмида (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топди ва унга шу модда билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

У.Усмановнинг ҳисобидан қамоқни ҳар бир куни учун Қабул қилиш муассасаси фойдасига энг кам иш ҳақининг 15 фоиз миқдорида харажатлар ундирилиши белгиланди.

Қарордан норози томон бир ой муддат ичида шикоят бериши ёки протест келтиришга ҳақли эканлиги тушунтирилди.

Мавзуга оид