Жигари кўчириб ўтказилган аёл фарзандли бўлди
Уч йил аввал оғир жигар трансплантациясини бошдан ўтказган қозоғистонлик аёл фарзанд кўрди. Миллий акушерлик, гинекология ва перинатология марказида олмаоталик Тўлқин Айдарова соғлом фарзандни дунёга келтирди.
Бу 2015 йилда Сизганов номли Миллий жарроҳлик марказида муваффақиятли амалга оширилган жигарни кўчириб ўтказиш операциясини бошидан ўтказган аёлнинг биринчи фарзандидир.
"Аёл қиз фарзандини табиий йўл билан дунёга келтирди, унинг вазни - 3 250 грамм, бўйи - 52 см. Шифокорларнинг айтишича, она ва бола ўзларини яхши ҳис қилишмоқда", - дейилади марказ матбуот хизматида.
"Органлар кўчириб ўтказилганидан кейин ҳомиладорлик ҳолати бизнинг тажрибамизда янгилик эмас. Сўнгги вақтларда органларни кўчириб ўтказиш билан боғлиқ операциялардан кейин оналик бахтига муяссар бўлган аёллар сонининг ўсиши кузатилмоқда. Бироқ бу жигар трансплантациясидан кейин соғлом фарзанд дунёга келиши қайд этилган иккинчи ноёб ҳолатдир. Жигар трансплантацияси жарроҳликнинг энг мураккаб йўналишларидан бири ҳисобланади. Шунга қарамай, бу ҳомиладор бўлишга ва соғлом фарзандни дунёга келтиришга ҳалал бера олмади. Албатта, бундай қарор катта масъулият талаб қилади. Операциядан кейин муаммолар қайд этилмаган тақдирдагина фарзанд кўриш мумкин", - дейди шифокор Ускинбоев.
Мавзуга оид
16:31
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури бошланади
15:25
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024