Жамият | 09:17 / 07.08.2018
21305
2 дақиқада ўқилади

ЯТТ учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари тизимини соддалаштириш таклиф қилинди

Фото: KUN.UZ

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари тизимини соддалаштириш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Қайд этилишича, Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари, яъни мажбурий тўловлар тизимида камчиликлар мавжуд. Чунки ҳозирда ЯТТ ва бошқа юридик бўлмасдан фаолият юритувчилардан ҳар ойлик патент (қатъий белгиланган солиқ) олинади. Патент ставкалари катта шаҳар, шаҳарчалар ва туман, қишлоқ бўйлаб турлича қилинган бўлса-да, тадбиркорнинг иқтисодий фаолиятдан оладиган фойдаси шаҳар, қишлоқнинг ўзида ҳам, турли жойда турлича бўлади. Ҳатто бозор ичида ҳам, тадбиркор дўконининг жойлашган ўрнига қараб, савдодан фойдаси турлича бўлади. 

Масалан, бозор эшиги олдида турган тадбиркор патент пулини ярим кунда ишлаб топса, дўкони бозорнинг охирида жойлашган тадбиркор ярим ойлик фаолиятидан патент пули учун маблағ йиғади, айрим ҳолларда умуман йиға олмайди. Бизнинг Бухоро бозорларида ҳам бозорнинг ички, оралиқ қисмларида жойлашган турли дўкон эшикларига “ёпиқ” ва “сотилади” мазмундаги эълон осилган. Чунки, истеъмолчи одам кам қатнайдиган жойларда патент пулини қоплаб бўлмайди, дейилади мурожаатда.

“Шу сабабли, ваколатли органлардан, қатъий белгиланган солиқнинг ўрнига тадбиркорлик фаолияти фойдасидан ёки ялпи тушумидан фоиз олиш сингари ягона солиқ тизимини жорий этиш тўғрисида қонун қабул қилишларини сўраймиз”, - деб ёзади петиция муаллифи.

Мавзуга оид