Фан-техника | 20:47 / 17.08.2018
10488
1 дақиқада ўқилади

Apple миллиард доллар деб баҳоланган кампусдаги биноларнинг нархи 200 доллардан ортиқ турмаслигини исботламоқчи

Фото: Getty Images

Санта Клара округи судига солиқ хизмати томонидан Apple Park кампусидаги биноларнинг бир миллиард долларга баҳоланиши устидан Apple юристлари 489та шикоят киритишгани маълум бўлди. Шикоятлардан бирида таъкидланишича, бутун ҳудуддаги биноларнинг нархи 200 доллардан ошмайди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб The San Francisco Chronicle хабар берди.

Журналистларнинг маълум қилишларича, Apple юристлари янги кампусни миллиард долларга баҳолаган солиқ экспертларига қарши жиддий курашга киришишган. 

Нашрнинг маълумотларига кўра, 2015 йилда берилган шикоятда Apple барча кўчмас мулклар нархи 200 доллардан ортиқ турмаслигини таъкидлаган. Компания шунингдек, маҳаллий ҳукумат 384 миллион доллар деб баҳолаган бинолар ҳам 200 доллардан қиммат эмаслигини билдирган.

2016 йилда Тим Кук Apple қонунга итоат қилишини ва фаолият юритадиган мамлакатларида барча солиқларни тўлаб боришини билдирганди.

Мавзуга оид