Жаҳон | 16:20 / 24.08.2018
33872
1 дақиқада ўқилади
Порошенконинг нутқи пайтида фахрий қоровул аскари ҳушидан кетиб қолди
Украина президенти Пётр Порошенконинг Киевда мамлакат Мустақиллик кунига бағишланган параддаги нутқи давомида фахрий қоровул аскари ҳушидан кетиб қолди. Бу ҳақда ФАН хабар бермоқда.
Қайд этилишича, аскарни унинг ёнида турган одамлар ушлаб қолишган ва четга олиб чиқишган. Шундан кейин фахрий қоровул ўзгартирилди.
Эҳтимол, аскар ҳозир Киевда кузатилаётган иссиқ об-ҳаво туфайли ўзини ёмон ҳис қилган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина бош прокурори Порошенконинг асосий камчилигини маълум қилганди.
Украина бош прокурори Юрий Луценконинг билдиришича, президент Пётр Порошенко халқ билан тез-тез мулоқот қилмаяпти.
Мавзуга оид
21:41 / 23.09.2024
Эрон президенти: Биз Россиянинг Украинага тажовузини ҳеч қачон маъқулламаганмиз
20:58 / 23.09.2024
Зеленский АҚШда. У аввал Байденга, кейин Ҳаррис ва Трампга ўз «тинчлик режаси»ни тақдим этади
15:41 / 23.09.2024
Россия қўмондонлиги Украина Курскда юриш қилишини билган. Амалиёт бошланганида эса кўп аскарлар қочиб кетган
20:07 / 22.09.2024