Спорт | 15:30 / 26.08.2018
6839
1 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Каратэчиларда яна бир медал учун имконият бор

Ўзбекистон каратэ жамоасининг -61 кг вазн тоифасидаги вакили Барно Мирзаева нимчорак ва чорак финаллардан муваффақиятли ўтиб, ярим финал баҳсларида иштирок этди.

У дастлаб қирғизистонлик Кимбат Тойтоновага қарши татамига чиқиб, 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Кейинги босқичда эса Хитой Тайпей вакили Хсу Вейнинг 3:0 ҳисобида мағлуб этилди.

Аммо Мирзаева ярим финалда эронлик Розита Алипуркешкага мағлуб бўлди.

Энди у бронза медал учун баҳсларда иштирок этади. Унинг медал учун рақиби таиландлик Арм Суккиав бўлади.

-67 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган каратэчи Иқболжон Узоқов нимчорак финалда Саудия Арабистони вакили Фаҳад Алхатамига 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди ва турнирдаги иштирокини якунлади.

Бироз аввалроқ Ўзбекистон каратэ жамоасининг -60 кг вазн тоифасидаги вакили Садриддин Сайматов Осиё ўйинлари бронза медали совриндорига айланганди.

Мавзуга оид