Жамият | 10:58 / 27.08.2018
7968
1 дақиқада ўқилади

Ҳужжатларсиз автомашина бошқариб кетаётган шахс икки пиёдани уриб юборди

Иллюстратив фото

Фарғона вилоятининг Фурқат туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 27 август куни Ўзбекистон туманида яшовчи А.Э. тегишли ҳужжатларсиз  “Нексия” русумли автомашинани Қармоқ қишлоғи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб пиёдалар, Э.Х. ва Д.М.ни уриб юборган.

Натижада Э.Х. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган, Д.М. эса касалхонага ётқизилган.

Мавзуга оид