Жаҳон | 01:37 / 29.08.2018
16406
1 дақиқада ўқилади

Икки лайнер номаълум самолёт сабабли тўқнашиб кетишига оз қолди

Фото: Reuters

China Southern Airlines авиакомпаниясининг икки самолёти учувчилари бошқа номаълум самолёт билан тўқнашиб кетмаслик учун парвоз баландлигини фавқулодда пасайтиришга қарор қилди, деб хабар берди «Интерфакс».

«Эрталаб соат 11:00 атрофида Хабаровск ўлкаси соҳилида Япон денгизидан 10 минг метр баландликда номаълум самолёт фуқаро авиациясининг ҳаво трассасини бир неча марта бузди. У ердан берилган сўровларга ҳеч қандай жавоб қайтармади», — деди «Интерфакс» манбаси.

Хабарда шунингдек, у разведкачи самолёт бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Радиолокацион сигналга мувофиқ, номаълум самолёт НАТО ҳаво кемаси сифатида қайддан ўтган. Парвоз

Хабаровск соҳили бўйлаб эҳтимолга кўра, разведка мақсадларида амалга оширилган, деган манба.

Мавзуга оид