Ўзбекистон | 17:44 / 30.08.2018
4737
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги БМТ ваколатхонаси ва Олий ўқув юртларидан бири ўртасида меморандум имзоланди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан БМТнинг Озиқ - овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси ўртасида илмий - назарий ва амалий муносабатларни йўлга қўйиш бўйича илк бор ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Фото: Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

Ерга ишлов бериш технологияси, аниқроғи, тупроқни ҳимояловчи ресурс тежамкор технологияларини янада кенг жорий этиш бўйича кластер яратиш лойиҳаси ҳам меморандумнинг асосий мақсадларидан биридир.

Шунингдек, халқаро конференция ва турли йўсиндаги семинарлар ташкил этиш ҳам меморандумнинг таркибига киради.

Жорий йилнинг 5 - 7 сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган халқаро конференция ҳам ана шу ҳамкорлик меморандумининг амалдаги ижросидир. Унда 70 га яқин хорижий давлатдан ташриф буюрадиган мутахассислар иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

Фото: Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

Меморандумни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори профессор Ў.Умурзаков ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили ёрдамчиси Алишер Шукуров имзолашди.

Мавзуга оид