Жаҳон | 22:03 / 12.09.2018
24089
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистон гербидаги ёзув ўзгартирилди
Эндиликда Қозоғистон давлат гербида QAZAQSTAN сўзи янгиланган стандартда қўлланилади. Бу ҳақда Қозоғистон техник тартибга солиш ва метрология қўмитаси матбуот хизматига таяниб Tengrinews.kz хабар бермоқда.
Қўмита матбуот котиби Еркема Мухтарнинг сўзларига кўра, гербда кирилл графикаси асосида битилган "Қазақстан" ёзуви лотин графикасидаги "QAZAQSTAN" ёзувига ўзгартирилади.
Мазкур ўзгариш Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг қозоқ тили алифбосини кирилл графикасидан лотин графикасига ўтказиш ҳақидаги фармонига мувофиқ амалга оширилганлиги айтилмоқда.
Мавзуга оид
20:09 / 20.09.2024
Қозоғистонда хорижликларни депортация қилиш қоидалари кучайтирилиши мумкин
08:30 / 20.09.2024
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди
16:07 / 19.09.2024
Қозоғистон 2022 йилдан бери 2,3 млрд долларлик активларни давлат ҳисобига қайтарди
12:30 / 17.09.2024