Ўзбекистон | 21:00 / 23.09.2018
30075
1 дақиқада ўқилади

Бинали Йилдирим Ўзбекистонга келди

Бугун, 23 сентябрь куни Туркия парламенти спикери Бинали Йилдирим Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда унинг расмий твиттерида хабар қилинган.

Анқарада самолётга чиқишдан олдин Йилдирим журналистларнинг саволларига жавоб қайтарган. У икки мамлакат ўртасидаги олий даражадаги ташрифлар ортидан Анқара ва Тошкент ўртасидаги муносабатлар стратегик ҳамкорлик босқичига чиққанини эътироф этган.

Бинали Йилдиримнинг ташрифи дастуридан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа расмийлари билан учрашувлар ўрин олган.

У шунингдек, Самарқанд ва Бухорони зиёрат қилишни режалаштирган. Унинг Ўзбекистонга ташрифи 26 сентябрь кунига қадар давом этади.

Мавзуга оид