Ўзбекистон | 19:38 / 24.09.2018
21792
1 дақиқада ўқилади

«Ёшлар» телеканалига вақтинча раҳбар тайинланди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон МТРКнинг «Ёшлар» телерадиоканалига вақтинча директор вазифасини бажарувчи тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, Нозимжон Мўминов бундан буён «Ёшлар» телерадиоканали директори в.в.б сифатида ишлайди.

Н.Мўминов бунга қадар «Ёшлар» телерадиоканали» АЖ директорининг биринчи ўринбосари бўлган.

Нозимжон Маҳмудович Мўминов 1976 йил Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий, Фарғона давлат университети, Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий бизнес мактабини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбекистон 24» телеканали директори ўзгарганди. Телеканалга бунгача «Ёшлар» телеканалига раҳбарлик қилиб келган Мадамин Сафаров директор этиб тайинланди.

Ўзбекистон МТРКдаги манбалар маълумотига кўра, сўнгги вақтларда «Ёшлар» телеканалидаги молиявий ҳолат анча ёмонлашган. Ходимларга иш ҳақи тўлашда кечикишлар юзага келмоқда.

Мавзуга оид