Ўзбекистон | 15:56 / 01.07.2019
29370
1 дақиқада ўқилади

«Ёшлар» телеканалига директор тайинланди

Фото: Қобулжон Аҳмедов

Қобулжон Аҳмедов «Ёшлар» телеканали директори этиб тайинланди. Бу ҳақда МТРК мажлислар залида ўтган йиғилишда маълум қилинди, деб хабар бермоқда Kun.uz’нинг телеканалдаги манбаси.

Қобулжон Аҳмедов телерадиоканал директорлигини шу вақтга қадар ўзи ишлаб келаётган «MY5» телеканали ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ёшлар медиа маркази директорлиги билан бирга давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, «Ёшлар» телеканали директорлиги 2018 йилнинг сентябрь ойида «Ўзбекистон24» телеканалига раҳбар бўлган Мадамин Сафаровдан кейин бўш қолаётган ва унинг биринчи ўринбосари Нозимжон Мўминов бу вазифани бажариб келаётганди.

Қобулжон Аҳмедов «Даракчи» газетаси, «НТТ» телеканалида ҳам ишлаган.

Мавзуга оид