Ўзбекистон | 11:11 / 25.09.2018
6840
1 дақиқада ўқилади
Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси тайинланди
Равшан Шавкатович Изомов ҳукумат қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Эслатиб ўтамиз “Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори билан Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ташкил этилган эди.
Халқаро стандартларга мос соғлиқни сақлаш инфратузилмасини яратишга, шу жумладан, тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларини замонавий ускуналар ва илғор ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш Миллий палатанинг асосий вазифаcи ҳисобланади.
Мавзуга оид
07:43 / 24.01.2023
Кичик тадбиркорлик субъектлари Савдо-саноат палатасига текин қабул қилинади
11:33 / 17.01.2023
Ўзбекистон-Сингапур Савдо-саноат палатаси ташкил этилади
11:12 / 22.10.2022
Савдо-саноат палатасига қўшимча ваколатлар берилади
16:23 / 22.08.2022