Фан-техника | 10:29 / 28.09.2018
3723
1 дақиқада ўқилади
Facebook реклама кўрсатишда фойдаланувчиларнинг телефон рақамларидан фойдаланишини тан олди
Бостон шимоли-шарқий университети ва Принстон университети олимлари Facebook фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини реклама берувчиларга тақдим этиш орқали таргетингни таклиф қилишини аниқлашди. Бу ҳақда Gizmodo ёзмоқда.
Тадқиқотлардан маълум бўлишича, Facebook фойдаланувчи ўз профилини ҳимоя қилиш мақсадида киритган телефон рақами асосида реклама кўрсатади.
Facebook вакили ижтимоий тармоқ реклама таргетинги янада аниқроқ бўлиши учун фойдаланувчилар телефон рақамларидан фойдаланишини тасдиқлади.
Бундан ташқари, Facebook бошқа фойдаланувчиларнинг телефон китоби орқали ҳам ижтимоий тармоқ фойдаланувчисининг рақамини аниқлаши маълум бўлди.
Мавзуга оид
19:21 / 04.10.2024
Цукерберг дунёдаги энг бадавлат инсонлар рейтингида Amazon асосчисини ортда қолдирди
22:30 / 29.09.2024
Марк Цукербергнинг бойлиги охирги 2 йилда олти баробарга ошди
00:32 / 29.09.2024
Meta компанияси паролларни сақлашда хатоликка йўл қўйгани учун 91 млн евро жаримага тортилди
09:24 / 27.09.2024