Фан-техника | 08:33 / 29.09.2018
6969
1 дақиқада ўқилади

Илон Маск бир кунда 1,5 млрд доллар йўқотди

Фото: Krisztian Bocsi

Tesla асосчиси Илон Маскнинг бойлиги бир кун ичида 1,5 млрд долларга камайди. Бу ҳақда Bloomberg хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Маск АҚШ ҳукумати уни судга бергани ҳақида хабарлар тарқалгач, 1,5 миллиард долларни йўқотган.

Таъкидланишича, Маскни Tesla акциядорларига ёлғон ва асоссиз маълумот беришда айблашди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск АҚШнинг қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси томонидан унга қарши қўйилган даъволарга муносабат билдирганди.

Маскнинг маълум қилишича, фирибгарлик бўйича айбловларни асоссиз деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, бу даъволардан жуда хафа бўлган ва қайғудадир.

Мавзуга оид