Жамият | 12:33 / 01.10.2018
10716
2 дақиқада ўқилади

KUN.UZ таҳририяти барча ўқитувчи ва мураббийларни касб байрами билан табриклайди

Устоз – шундай улуғ зотки, у ҳар кимнинг қўлига умри сўнгига қадар ўчмайдиган машъала беради. Чунки ҳаёт йўллари ёруғликдан, гоҳида эса зулматдан иборатдир. Шу боис устозларимиз бизга берган машъала – илм зулматли кунларни ёритувчи бўлиб хизмат қилади. Устозлар ана шундай фазилат соҳибларидир.

Бугун, 1 октябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланмоқда. Бизга сабоқ берган, ҳаётий билимлари билан ўртоқлашган, саводли, руҳан баркамол бўлишимизга ўзларининг жуда катта ҳиссаларини қўшган, улкан сабр-тоқат ва матонат ила бизни тарбиялаган устозларимиз, мураббийларимиз учун қанча яхши тилак билдирсак шунча оз. Қанча байрамлар қилиб берсак шунча кам. Чунки улар бунга муносиб, бундан ортиғигада муносиб...

Ҳар бир касб эгасининг ўз ўқитувчиси, мураббийи бўлгани каби журналистларнинг ҳам ана шундай бебаҳо устозлари бор. KUN.UZ таҳририяти 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан юртимизда фаолият юритаётган барча устозлар қатори, журналистика сабоқларидан баҳраманд қилган, унинг сир-асрорларини ўргатган, ўзбек журналистика тараққиётига ҳисса қўшган, ҳамон қатор-қатор шогирдлар етиштириб бераётган устозларни касб байрами билан табриклайди. Бу зотларга тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик, ишларига муваффақият тилайди.

Мавзуга оид