Жамият | 20:54 / 04.10.2018
40010
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда салондан оёғини чиқариб «Спарк» бошқарган ҳайдовчи кимлиги аниқланди

Интернетда Самарқанд шаҳридаги Гагарин кўчасида чап оёғини «Спарк» русумли енгил автомашина салонидан чиқариб бошқараётган ҳайдовчи туширилган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда қизғин мунозара мавзусига айланди.

Youtube'да кўриш

Facebook'да кўриш

Самарқанд вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Kun.uz’га маълум қилишича, мазкур автомашинани ўша пайтда бошқарган шахс аниқланган. У 1997 йилда туғилган, Самарқанд шаҳри, Сўғдиёна массивида истиқомат қилувчи З.Ш. бўлиб чиқди.

Автомашинани йўлнинг қатнов қисмида тананинг бир қисмини автомашина салонидан чиқариб, шунингдек, транспорт воситасини мажбурий суғурта полисисиз бошқарганлиги туфайли З.Ш.га Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1351 ва 138-моддаларига ҳамда «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 7, 24 ва 183-бандларига асосан маъмурий баённомаси расмийлаштирилган, у бошқарган транспорт воситаси белгиланган тартибда жарима майдончасига жойлаштирилган, дейилади Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан Kun.uz га тақдим этилган маълумотда.

Мавзуга оид